21:18 | 13.05.24

                       

Хитой компанияси Ўзбекистонда пулли автомагистраль қуради

Хитой компанияси Ўзбекистонда пулли автомагистраль қуради. Йўл 171 километр узунликда бўлиши режалаштирилган.

Сурхондарё ҳокими Хитойнинг «Hunan Industrial Equipment Installation Co., Ltd» компанияси делегацияси билан учрашди. Учрашувда пулли автомагистраль қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 13 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг «Hunan Industrial Equipment Installation Co., Ltd» компанияси делегацияси билан учрашган.

Фото: Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда М41 «Бишкек—Душанбе—Термиз» автомобиль йўлига параллель йўналишда 171 километр узунликдаги пулли автомагистраль қуриш лойиҳаси муҳокама қилинган. Музокаралар давомида йўл қурилишининг экологик ва иқтисодий жиҳатларига, хусусан, турар жойлар ва дарахтлар кўчирилишини минимал даражага тушириш, лойиҳанинг табиатга таъсирини имкон қадар камайтириш масалаларига эътибор қаратилган.

Якунда мутахассисларни жалб қилган ҳолда лойиҳани такомиллаштириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар келишиб олинди.

Фото: Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, «Hunan Industrial Equipment Installation Co., Ltd» Хитойнинг йирик компанияларидан бириб бўлиб, ўзининг 66 йиллик фаолияти давомида 40 минг километрдан зиёд узунликдаги юқори сифатли пулли йўлларни қурган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: