11:33 | 09.06.24

                       

Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди

Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди. Болага тос суяги синиши ташхиси қўйилган.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 29 май куни Хива шаҳар Гулшан-2 маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.К. (2013 йил, ўғил бола) М.М. га тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти ушбу бинонинг бир томон девори болани устига йиқилиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Ш.К. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволаняпти.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттириб, бу борада қўшимча ахборот беришини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: