10:26 | 06.06.24

                       

Хивада фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Хивада фуқароларни чет элга ишлашга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. У бу иши учун 5 600 АҚШ доллари талаб қилган.

Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Э. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5 600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: