14:55 | 06.02.24

                       

Хивада қурилиш материалларини қиммат нархларда харид қилган масъуллар ушланди

Хивада қурилиш материалларини бозор нархидан 571,8 млн сўмга қиммат сотиб олган ободонлаштириш бошқармаси масъуллари ушланди. Шунингдек, улар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб 56,1 млн сўм ўзлаштирилгани аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Хива туманида ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари «А.Қ.» хусусий корхонаси ҳамда «KН.G.» МЧЖ дан қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 миллион сўмга қиммат нархларда сотиб олгани аниқланган. Шунингдек улар қурилиш ишларини амалга оширишда расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 56,1 млн сўм ўзлаштирилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: