12:12 | 29.05.24

                       

Хонанда Авазбек Олимов 170 млн сўм товон пули ва ва маънавий зарар тўлаб беради

Хонанда Авазбек Олимов 170 млн сўм товон пули ва ва маънавий зарар тўлаб беради. Бундан буён у «Севар ёрим» қўшиғини куйламайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 24 майдаги ҳал қилув қарори билан хонанда Авазбек Олимовдан даъвогар Маҳлиё Аҳророва фойдасига 150 млн сўм товон пули ва 20 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланди. Бу ҳақда Millar дастурида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Авазбек Олимовга «Севар ёрим» қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юклатилган. Бундан ташқари, хонанда ҳисобидан шоира фойдасига олдиндан тўланган 6 млн 680 минг сўм давлат божи ва 34 минг сўм почта харажатини ундириш ҳам белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: