21:25 | 04.03.24

                       

Хоразм вилояти ССБга бошлиқ тайинланди

Тайинловга қадар Кўпалбай Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Кўпалбай Тангрибердиев Раимбердиевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кўпалбай Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали «Госпиталь терапия» кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: