18:13 | 29.05.24
Хоразм вилоятида чиқинди хизматлари учун тўлов таърифлари белгиланди. Бу Президентинг Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.
Хоразм вилоятида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари белгилангани маълум қилинди.
Қайд қилинишича, Хоразм вилояти ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра:
Урганч шаҳри ва Урганч тумани бўйича:
Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманларида:
Бу давлат раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.
Шунингдек, Экология вазирлиги ташаббусига кўра Халқ депутатлари ҳудудлар Кенгашларининг тегишли сессия қарорлари билан белгиланган мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, ҳозирда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: