23:39 | 03.01.24

                       

Хоразмда экин майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди

Масъуллар юқори бонитетли экин ер майдонидан тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олишган.

Хоразм вилоятида экин экиладиган ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга кўра, вилоятнинг Янгиариқ туманидаги «Г.К.» фермер хўжалиги масъул шахслари «Қармиш» маҳалласи ҳудудидаги юқори бонитетли 2,3 гектар экин ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олиб, жами 1,2 миллиард сўм қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: