15:21 | 01.03.24

                       

Хоразмда ерлар ёшларга аукцион орқали бўлиб берилади

Хоразмда ерлар ёшларга аукцион орқали бўлиб берилади. Мутасаддиларга шу тартибда ҳар бир туманда 100 гектардан ерни бўлиб бериш топширилди.

Шавкат Мирзиёев ҳар қарич ерни, ҳар томчи сувни юқори ҳосилга айлантириш йўлидан боришимиз шартлигини, буни хоразмликлар ҳаммадан кўра яхши тушунишини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддиларга хорижий давлатлардан шўр тупроққа чидамли пахта навларини олиб келиб, Хоразм шароитида етиштиришни ташкил қилиш топширилди.

Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш лабораторияси ташкил этилади. Вилоятдаги фермер ва кластерларга 1 мингта техникани лизинг асосида етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Аҳоли, айниқса ёшларга ерларни аукцион орқали бўлиб бериши амалиёти Хоразмда ҳам давом эттирилади. Мутасаддиларга шу тартибда ҳар бир туманда 100 гектардан ерни бўлиб бериш топширилди.

«Вилоятда совутгичли омбор ва кичик логистика марказларига эҳтиёж катта. Шу муносабат билан ҳар бир туманда 40 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш бошланади. 10 та кичик агрологистик маркази қурилиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилинади. Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади», дейилади хабарда.