14:50 | 24.10.23

                       

Хоразмда хусусий боғчалардан бирида болаларни калтаклаган тарбиячига чора кўрилди

Воқеага вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирган.

2023 йил 18 октябрда ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида болаларнинг калтакланиши акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўрганилган. Бу ҳақда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Хонқа туманидаги «Адолат Динора орзулари» нодавлат таълим муассасасида содир бўлгани аниқланган.

Шунингдек, тарбиячи Қ.З. тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилоятида 18 нафар боғча тарбияланувчиси шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: