17:45 | 24.03.24

                       

Хоразмда вояга етмаган қизлар Cobalt’да ағдарилиб кетганига муносабат билдирилди

Хоразмда машина ҳайдашни ўрганмоқчи бўлган вояга етмаган қизлар Cobalt'да ағдарилиб кетганига муносабат билдирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати вояга етмаган қизлар ҳайдашни ўрганамиз деб катта тезликда юриб машина билан ағдариб кетгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа 22 март куни Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4K 953 автомобиль йўлнинг 3-километрида содир бўлган.

Дастлабки суриштирув жараёнида, Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган эркак Н.Х. ўзининг Cobalt’ини ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дала майдонига ағдарилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: