13:41 | 12.11.23 785

Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғи пора билан ушланди

Шунингдек, Тошкентда адвокат, Бухорода «ИИБ ходими» пора олаётганда қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғи, Тошкентда адвокат ва Бухорода «ИИБ ходими»ни пора билан ушлади. УзАнинг хабар беришича, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокатлик бюроси адвокати фирибгарлик йўли билан фуқародан беш минг доллар олаётган вақтида ушланган.

Аниқланишича, адвокат ўзининг Олий судда ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябр ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида судланувчи фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришн ваъда қилган.

Бухорода эса ўзини ички ишлар ходими, деб таништирган шахс фуқародан унинг танишига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида уни ҳибсхонадан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Шу мақсадда олдиндан икки минг долларни олаётган пайтда эса қўлга олинган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Хоразмда ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 миллион сўмни олаётган вақтида ушланган.

Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Бек Барака» бозори директорининг ўринбосари таниши орқали янги типда қурилган дўконни олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг доллар олаётган пайтда ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 650
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 271
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1012
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1169
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1480