16:49 | 20.11.23

                       

Хоразмда она болаларини ёқиб юбормоқчи бўлди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, аёл кичик ёшдаги уч нафар боласини бeнзин сепиб, ўлдирмоқчи бўлган.

Хоразмда она болаларини ёқиб юборишга уринди. Bugun.uz’даги дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вилоятнинг Урганч туманида рўй бериб, унда аёл кичик ёшдаги уч нафар боласига бeнзин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлган.

«Ёғ билан соляркани олиб кел. Ҳаммангни ёқаман, керагинг йўқ. Кейин ўзимни ҳам ёқаман. Жонимга тегдиларинг»,— деган аёл.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил — Болалар омбудсманига кўра, ҳолат назоратга олиниб, суриштирув ишлари бошланган.

«Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир»,-дейилган хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: