15:36 | 05.12.23
Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракатининг тўхтатилишига электр энергияси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Транспорт вазирлиги берган хабарга кўра, «Хоразм троллейбус бошқармаси» ДК томонидан шу йилнинг 30 ноябридан Урганч – Хива – Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати қайта тикланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланди.
Ушбу йўналишда жами саккизта ҳаракат таркиби тонгги соат 6:45 дан 18:45 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Аввалроқ, Хоразмда Ўзбекистонда ягона ҳисобланган троллейбуслар ҳаракати тўхтатилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: