20:59 | 29.02.24

                       

Хоразмдаги мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларини калтаклади

Хонқа туманидаги 36-мактабда ўқитувчи кичик ёшдаги ўқувчиларни калтаклади. Ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилоятидаги мактаблардан биридан ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, ўрганиш натижасида ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлганлиги аниқланган. Видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди. Таъкидланишича, мактабда содир бўлган ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Болалар омбудсманига кўра, Меҳнат фани ўқитувчиси М.А. 1 «А»-синф ўқувчилари (2016 йилда туғилган) Ғ.О.(қиз бола), Ю.А. ва Д.Б. (ўғил болалар)ни дарс пайтида назорат ишларини тўғри бажармаганликлари важи билан калтаклаган.

Терговга қадар текширув доирасида ўқувчилар Ғ.О., Ю.А. ва Д.Б.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчи М.А.га нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган. Болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: