16:23 | 31.10.23 773

Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинган.

2023 йил 30 октябр куни Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқитувчиси Қ.Ҳ. ўқувчи М.Б.ни калтаклаган.

Фото: Видеодаги лавҳа

Маълумотларга кўра, тарих фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини қайта-қайта огоҳлантиришига қарамасдан дарс машғулотига тайёргарликсиз келганлиги учун калтаклаган. Ҳозирда мактаб ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг хоҳишига кўра бекор қилинган.

Шунингдек, ушбу воқеа Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

«Ўқитувчи томонидан болага нисбатан бундай номаъқул муомалада бўлиши, уни уриши, таҳқирлашига ҳеч бир ҳолатда мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бу борада боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур бўлган барча чоралар кўрилади.» – дейилади Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) расмий  баёнотида.

Мазкур ҳолат бўйича Боғот тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув тайинланган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 683
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 773
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 473
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 383
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1060
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 883