12:50 | 06.12.23

                       

Хоразмдаги профилактик «тозалаш»да 15 киши ушланди

Гумондорларнинг яшаш уйларидан бир дона пневматик қурол, икки дона совуқ қурол топилган.

Хоразм вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд – долзарб қирқ кунлиги» тезкор-профилактик тадбирларида вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланган.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ

Гумондорларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида 4 килограмм 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар, бир дона пневматик қурол, икки дона совуқ қурол — бита ва кастет ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, уч нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ва суд органларидан яшириниб юрган яна 12 нафар шахс эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: