10:35 | 23.10.23 4002

Хоразмлик аёлни Ҳаж зиёратида ўғрилик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди – видео

Аёл ўзи тарқатаётган хабарнинг ёлғонлигини англаб шу ишга қўл урган.

Бир неча ой аввал Телеграм’да хоразмлик уч аёл Ҳаж зиёратига бориб, Макка шаҳрида мусулмонлар намоз ўқиётган вақтда дўконлардан бирига кириб, тилла ўғирлашгани ҳақида аудио хабар тарқалганди.

Мазкур хабарда исмлари келтирилган фуқаролар Хоразм вилояти ИИБга мурожаат қилишган ва текширувлар натижасида хабарни тарқатган шахс аниқланган. Бу ҳақида Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хоразм вилоятида мазкур воқеа судда кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, 1974 йилда туғилган аёл тарқатаётган хабарининг ёлғонлигини била туриб, жабрланувчини шарманда қилиш мақсадида уни Ҳаж сафари давомида ҳамма намоз ўқиётган маҳалда ўғирлик қилгани ҳақидаги аудио хабар ва оиласи билан тушган расмни тарқатган.

Тергов жараёнида аудио хабар ва Телеграм’даги ёзишмалар судланувчига тегишли эканлиги тасдиқланган.

«Ҳеч бир ғараз ниятим йўқ эди. Ўзидан ҳам кечирим сўрадим. Ҳозир ҳам сўрайман», – деган судланувчи аёл.

Маълум бўлишича, жабрланувчи аёл яқин йилларда Саудия Арабистонига бормаган. Умра зиёратини 2019 йилда амалга оширган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми билан айбли деб топилган ва судланувчининг пушаймонлиги ва жабрланувчи уни кечиргани инобатга олиниб, аёлга олти ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 266
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1915
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2647
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786