7:07 | 29.02.24

                       

Ҳудудларга ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи 8 та автоматик станциялар етказилди

Ускуналар созланиб, тест синовлари якунланиб, ягона маълумотлар базасига уланиб, «Ўзгидромет»нинг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилади.

Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 8 та автоматик ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи станциялар келтирилди.

«Замин» фонди ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг «Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда.

Ускуналар созланиб, тест синовлари якунланиб, ягона маълумотлар базасига уланиб, «Ўзгидромет»нинг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилгач, янги станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz миллий платформасига узатиб борилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: