23:20 | 09.01.24
Рейслар ҳафтасига Фарғонага уч марта, Бухорога икки маротаба амалга оширилади.
Humo Air Тошкентдан Фарғона ва Бухорога янги рейсларни йўлга қўйди. Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича дастлабки парвоз 2024 йил 9 январ куни бошланган.
Самолётлар Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага соат 10:15 да жўнaган ва 11:40 да қайтиб келган. Иккинчи рейс Тошкентдан Фарғонага соат 14:20 да ва ортга 15:45 да амалга оширилган. 55 дақиқа давом этадиган рейслар ҳафтасига уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Улардан биринчиси 180 йўловчига мўлжалланган.
«Бу йўналиш Фарғона шаҳрининг ижтимоий, туризм ва ишбилармонлик соҳалари ривожи ва фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз»,— деб таъкидлади Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров.
Шунингдек, 2024 йил 10 январ куни Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилади. Тошкентдан Бухорога жўнаш вақти ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари соат 10:15 га, қарама-қарши йўналишда эса соат 12:00 га белгиланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: