7:07 | 01.03.24

                       

Humo Air маҳаллий рейсларни вақтинча тўхтатади

Humo Air авиакомпанияси тез орада халқаро йўналишларда рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Лоукостер шу сабабли Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни вақтинча тўхтатади.

Humo Air лоукостери 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон ичидаги ички рейсларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпанияси хабар қилди.

Кадр: Telegram / @aviaspotting_uzb

Таъкидланишича, бунга Қозоғистон, БАА, Туркия, Хитой, Қатар ва Озарбайжон каби давлатларга халқаро рейсларни амалга оширишга тезкорлик билан тайёрлаш сабаб бўлган.

«Икки ойлик рейслар давомида лоукостер Ўзбекистон бўйлаб 100 мингдан ортиқ йўловчини ташиди ва бу унинг хорижий йўналишларни очишга тўлиқ тайёрлигини тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, барча сотилган чипталар бизнинг тизим орқали автоматик равишда бекор қилинади. 1 мартдан 10 мартгача Humo Air авиакомпаниясининг парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилган, 10 мартдан кейинги парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: