23:15 | 14.05.24

                       

Humo акциядорлик жамиятига айлантирилди

Humo акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб тўлов тизими операторлари фақат акциядорлик жамияти шаклида бўлади.

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) МЧЖ акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Humo тўлов тизими оператори масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинди. Бу бўйича Давактив агентлиги буйруғи қабул қилинди. Янги таҳрирдаги устави 2024 йил 13 май куни Давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Ҳозирда «Миллий банклараро процессинг маркази» акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи чиқариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда», — деди ёзди Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, президентнинг қарорига билан 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: