17:34 | 01.11.23
124 693 та хонадонга ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигига етказилиши белгиланган.
«Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тасбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:
2024 йил 1 январда ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади ва янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.
Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026 йилларда:
2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: