15:11 | 07.06.24

                       

ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар сўраган эркак ушланди.

Ўзбекистон ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар сўраган эркак ушланди. У олдиндан 1,4 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хоразм ва Наманган вилоятларида ноқонуний йўллар билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда О.У. исмли шахс фуқаро А.Н.ни танишлари ёрдамида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Информатика йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 минг доллар эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1,4 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: