8:27 | 05.06.24

                       

ИИВ солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бош тортган одамни қидирувга берди

ИИВ солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бош тортган одамни қидирувга берди. Фарғоналик эркак ИИО ходимларидан яшириниб юрибди.

Фарғонада жиноят содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юрган фарғоналик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 184-моддаси (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юрган, 1983 йилда Қўштепа туманида туғилган Ғофуров Зокиржон Жабархонович қидирилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан 102 ёки (71) 231-34-33, (97) 273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: