11:01 | 06.02.24

                       

ИИВ вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг қарори билан Рамазон Ашрапов Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рамазон Ашрапов ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича Президент қарор қабул қилди.

Маълум қилинишича, Президентининг Қарори билан Рамазон Ашрапов Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Аввалроқ Мактабгача таълим вазирига ўринбосарлар тайинланганди. Сардор Ражабов бунгача Таълим сифатини баҳолаш департаменти директори бўлган. Фарҳод Боқиев эса Сенатда қўмита раиси ўринбосари эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: