12:06 | 10.09.23

                       

Ҳиндистон G20 саммитида «Бҳарат» номи остида қатнашди

Мамлакат президенти ўзини «Бҳарат президенти» деб атаган.

9 сентябр куни бўлиб ўтган G20 саммити очилиш тадбирида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирок этди. Саммит очилишида Бош вазир столи устидаги мамлакат номи ёзилган плакат жамоатчиликнинг эътиборини тортди. Плакатда мамлакат номи «Бҳарат» деб ёзилган ва бу давлат номи ўзгариши ҳақидаги таҳминларни кучайтирган.

Фото: Reuters

Мамлакат анъанавий равишда инглиз тилида мулоқот қилишга ҳамда Ҳиндистонни президент ёки бош вазир каби институтларда бошқаришга қатъий амал қилиб келяпти. Бироқ, президент Дроупади Мурму шу ҳафта бошида, G20 давлатлари раҳбарлари учун уйиштирилган кечки зиёфатда ўзини «Бҳарат Президенти» деб атаган.

Ҳиндистоннинг мустамлакачиликдан олдинги номлари Бҳарат, Бҳарата ва Ҳиндустан деб аталади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: