18:00 | 09.04.24

                       

InfinBank ўзининг кредит рейтингини B1 даражагача яхшилади

Қайд этилишича, халқаро рейтингдаги ўсишга активларнинг юқори сифати, рентабеллик ва барқарор молиялаштириш профили имкон берди.

Moody’s Ratings халқаро рейтинг агентлиги InfinBank кредит рейтингини B1 даражагача кўтарди. Прогноз ижобийдан барқарорга ўзгартирилди.

Халқаро рейтингдаги ўсишга активларнинг юқори сифати, рентабеллик ва барқарор молиялаштириш профили имкон берди. Moody’s агентлиги томонидан берилган ушбу хулоса банкнинг барқарор ривожланишини акс эттиради.

InfinBank кредит ҳолатини ўрганиш тадқиқотлари миллий ва хорижий валютага нисбатан тақдим этилган. Рейтинг B2 даражадан B1 га кўтарилди.

Банк раҳбариятининг таъкидлашича, Moody’s рейтингидаги позиция мижозларга инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва риск даражасини баҳолашда ёрдам беради.

InfinBank жамоаси мижозларга юқори сифатли ва ишончли молиявий хизматларни тақдим этиш учун ўз сервисларини яхшилашда давом этади.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: