11:59 | 08.05.24

                       

InfinBANK янги омонатларни ишга туширди: InFin-Sharqona — 23% ва InFin-Premium — 7,5%

Эндиликда InfinBANK мижозлари учун янги иккита омонат ҳам йўлга қўйилди – сўмдаги InFin-Sharqona — 23% ва InFin-Premium — 7,5% валюта омонатлари. Янги омонатлар молиявий ресурсларингизни сақлаш ва кўпайтириш учун қулай имкониятни тақдим этади.

Маблағларни тақсимлаш учун шахсий стратегиянгизни яратаётганингизда, омонатларга алоҳида эътибор қаратиш керак. Баъзи бир инсонлар ёстиғи остида пул йиғишга одатланган ва ҳали ҳам фақат бу усулдан фойдаланадилар. Баъзи бир инсонлар эса барча маблағларини сейфда сақлашни афзал кўрадилар. Аммо ҳозирги даврда жамғармаларни тўғри диверсификация қилишни, яъни мавжуд маблағларни турли молиявий воситалар ўртасида тақсимлашни ўрганиш муҳимдир.

Бу ерда эса, маблағларни самарали бошқариш учун турли хил банк маҳсулотлари зарур. Омонатлар бу борадаги энг долзарб ва машҳур хизматлардан бири бўлиб қолмоқда.

Жамғармани кўпайтиришнинг бошқа усулларидан фарқли ўлароқ, омонатлар ўзининг паст риск даражаси туфайли энг хавфсиз инвестиция воситаси ҳисобланади. Мижоз барқарор тарзда даромад олиб туради ва банкнинг мобил иловаси орқали фоизлар ҳисобини осонгина кузатиб бориши мумкин. Бундан ташқари, InfinBANK’нинг барча омонатлари Фуқаролар омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ҳимояланган.

Банк жамоаси қуйида янада қулай шартларга эга иккита янги омонат билан танишиб чиқишингизни тавсия қилади – сўмдаги InFin-Sharqona — 23% ва валютадаги InFin-Premium — 7,5%.

InFin-Sharqona — 23% сўмдаги омонати

  • Омонат муддати – 24 ой;
  • Омонатнинг минимал ҳажми – 1 000 000 сўм;
  • Фоиз ставкаси – 23%;
  • Қўшимча пул киритиш – дастлабки 6 ой давомида тўлдириш мумкин;
  • Муддатидан олдин ёпиш – 12 ойгача муддатидан олдин ёпилганда фоизлар йиллик 18%, 13-ойдан бошлаб йиллик 23% миқдорида ҳисобланади;
  • Қисман ҳисобдан пул ечиш – минимал ҳажм 1 000 000 сўм қолдиқни сақлаш шарти билан белгиланган тартибда фоизлар тўланади.

InFin-Premium — 7,5% валютадаги омонати

  • Омонат муддати – 24 ой;
  • Омонатнинг минимал ҳажми – 1 000,0 АҚШ доллари;
  • Фоиз ставкаси – 7,5%;
  • Қўшимча пул киритиш – дастлабки 6 ой давомида тўлдириш мумкин;
  • Муддатидан олдин ёпиш – 12 ойгача муддатидан олдин ёпилган тақдирда йиллик 5% миқдорида, 13-ойдан то муддат тугагунга қадар тўлиқ ҳисобланади;
  • Қисман ҳисобдан пул ечиш – 1000,0 АҚШ доллари миқдорида қолдиқни сақлаш шарти билан белгиланган тартибда фоизлар тўланади.

Сўмдаги InFin-Sharqona — 23% омонати — бу миллий валютадаги жамғармаларни самарали бошқаришни хоҳловчилар учун ечимдир. Аксинча, жамғармаларини чет эл валютасида сақлашни афзал кўрганлар учун InFin-Premium — 7,5% валюта омонати мос келади.

Бизнинг омонатларимиз мижозларнинг капитали ва шахсий маълумотларини тўлиқ ҳимоя қилишни таъминлаш учун барча хавфсизлик стандартларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, — дейилади банк хабарида.

Омонатни InfinBANK мобил иловаси орқали ёки банкнинг исталган филиалида очишингиз мумкин. InfinBANK’нинг янги омонатлари билан жамғармаларингизни ошириш имкониятини қўлдан бой берманг!


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: