8:25 | 09.02.24

                       

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия 85 фоиз бажарилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига 2023 йилда жами 1 430 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2022 йилдаги мурожаатларга қараганда 9,9 фоиз кўпдир. Миллий марказ томонидан турли давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 400 дан ортиқ тавсия тақдим этилган.

2024 йил 5 январь ҳолатига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия 85 фоиз бажарилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди.

Ўтган йили инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Миллий марказ ташаббуси билан 3 та қонун лойиҳаси, Президентнинг 2 та фармони ва 1 та қарори лойиҳалари тайёрланди.

2023 йилда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятлари бажарилиши бўйича 4 та миллий маъруза тайёрланиб, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилди. Бу борада, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2 та миллий ҳаракатлар режаси лойиҳалари ишлаб чиқилди. Олий Мажлис палаталари тасдиқлаган 5 та миллий ҳаракатлар режасининг ижроси ҳам изчил мониторинг қилинди.

2023 йили Миллий марказга жами 1 минг 430 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2022 йилдаги мурожаатларга қараганда 9,9 фоиз кўпдир. Миллий марказ томонидан турли давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 400 дан ортиқ тавсия тақдим этилган. Уларнинг кўриб чиқилиши натижасида 25 та мурожаат юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган, 62 та ҳолатда фуқароларга ҳуқуқлари тикланишида ва қонуний манфаатларининг амалга ошишида амалий кўмаклашилган, 129 та ҳолатда фуқаролар билан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.

2023 йил давомида Миллий марказ қабулхонасида 500 нафардан ортиқ фуқаро қабул қилинган. Телефон қўнғироқлари орқали мурожаат қилган 2 минг 800 нафардан зиёд фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Ўтган йили инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Миллий марказ ташаббуси билан 3 та қонун лойиҳаси, Президентнинг 2 та фармони ва 1 та қарори лойиҳалари тайёрланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: