15:37 | 29.11.23

                       

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Сочида қўлга олинди

У 7,6 минг доллар миқдоридаги фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.

Россиянинг Сочи шаҳрида Интерпол қидирувида бўлган 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди ва экстрадиция масаласи ҳал этилмагунча ҳибсда сақланади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабар берди.

Аниқлик киритилишича, эркак фирибгарлик иши бўйича Интерпол қидирувига бўлган. У томонидан етказилган зарар миқдори 7,6 минг долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ катта миқёсдаги фирибгарликда айбланиб, Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган шахслар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олиб келинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: