15:42 | 07.09.23 950

Интерпол қидирувидаги шахслар БААдан Ўзбекистонга олиб келинди

Улар Тошкент ва Абу-Дабида ўтказилган тадбирлар давомида қўлга олинган.

Катта миқёсдаги фирибгарликда айбланиб, Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган шахслар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Фото: Interpol Uzbekistan

Маълум қилинишича, қидирувдаги шахслар БАА ҳудудида Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги миллий марказий бюроларининг ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда қўлга олинган. Қидирувдагилар Тошкентга етказиш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.

Аввалроқ ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари кўмагида амалга оширилган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1150
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 520
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 799
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 827
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1487
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 676