13:59 | 16.05.24

                       

«iPhone’нингни ол! Миллионингни ол!» – InfinBANK бош совринига iPhone 15 PRO қўйилган акцияга старт берди

Келаётган уч ой давомида InfinBANK жамоаси ҳар ҳафта мижозларни қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилади. Янги iPhone 15 PRO ёки катта пул совринидан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Айниқса, бундай оддий шартлар билан!

Акцияда иштирок этиш учун сиз InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган операцияни амалга оширишингиз керак, масалан – телефон ёки коммунал хизматлар учун тўлов.

Акция 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар, уч ой давом этади. Бу иштирок этиш учун вақт етарлича эканлигини англатади. Ўйинда жами 13 та соврин мавжуд — акциянинг ҳар ҳафтаси учун биттадан:

  • учта iPhone 15 PRO;
  • ҳар бири 1 000 000 сўмдан ўнта пул мукофоти.

InfinBANK жамоаси мунтазам равишда барча банк мижозлари иштирок этиши мумкин бўлган ўйинлар ўтказиб келмоқда. Биз ҳар куни InfinBANK мобил иловасида пул операцияларини амалга оширамиз. Ва мана шундай тўловлардан бири сизга янги iPhone 15 PRO ёки пул мукофотини олиб келиши мумкин. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз, — деб изоҳ беради InfinBANK Маркетинг департаменти.

Банк, шунингдек, бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкинлигини маълум қилади. Ғолиблар ҳар душанба куни банкнинг Instagram саҳифасида, жонли эфирда рандомизер ёрдамида аниқланади.

InfinBANK мобил иловасида пул операцияларини амалга ошир ва «iPhone’нингни ол! Миллионингни ол!».

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: