20:21 | 09.11.23 543

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини якунлади

Садир Жапаров Эммануел Макрон билан учрашиш учун бугуннинг ўзида Парижга учиб кетди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкент шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитидан сўнг, мамлакатга ташрифини якунлади. Уни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.

Қирғизистон президенти администрациясининг Ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиевнинг маълум қилишича, Жапаров Тошкент саммитидан сўнг Францияга учиб кетган. Қирғизистон раҳбари Париж тинчлик форуми доирасида 9-11 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган «Бир сайёра» форумида иштирок этади.

Айтилишича, ташриф Франция президенти Эммануел Макроннинг таклифига биноан амалга оширилади. Жапаров, шунингдек, UNESCO бош конференциясининг 42-сессиясида ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, Садир Жапаров иштирокида илк маротаба Қирғиз-Француз бизнес форуми ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши ва унда саккизта давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг иштирок этиши айтилганди. Саммитда Шавкат Мирзиёев яна бир бор Фаластин-Исроил можаросига тўхталиб ўтди. Шунингдек, Президент дунё сиёсатида глобал қайта қурилиш содир бўлаётганини айтган. 

Бундан ташқари, Садир Жапаровнинг хотини эри билан қандай танишганини айтиб бергани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 206
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 400
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 449
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322