18:16 | 28.11.23

                       

«Ғишткўприк» постидан 184 дона дориларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди

У дориларни ўзининг кўкрагига скотчлаб, устида куртка кийиб олиш орқали яширган.

Ўзбекистонга ўтиш мақсадида «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро текширилиб, унда 184 дона ҳар хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти божхона бошқармаси.

У дори воситаларини эгнидаги курткасининг остига, танасининг кўкрак, қорин ва бел қисмларига скотч билан маҳкамлаб хуфиёна яшириб олган. Шахсий кўрикдан ўтказилмагунча тана қисмига яширилган дорилар бўйича оғзаки сўровда маълум қилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ҳам бу ҳақда ёзиб кўрсатилмаган. Фуқаро олиб ўтишга уринган дориларнинг қиймати 8 миллион 120 минг сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 1000 дона психотроп дори воситасини 18 млн сўмга пуллаётган шахслар ушланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: