9:56 | 22.05.24

                       

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди. Илк рейс 2024 йил 23 майга белгиланган.

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мадрид—Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган.

Тошкент—Мадрид—Тошкент ва Урганч—Мадрид—Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилади.

Charter рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябрьидан октябрига қадар қайта тикланади.

World2Fly — 2020 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Палма-де-Мальоркада жойлашган Испания авиакомпанияси.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: