12:10 | 26.10.23 674

Исроил ҲАМАСнинг ерости йўллари тизимига сув бостирмоқчи — Сеймур Херш

Журналист Сеймур Херш Исроилнинг Ғазога киришдан аввал амалга оширмоқчи бўлган режаси ҳақида маълумот берди.

Америкалик журналист, Пулицер мукофоти совриндори Сеймур Хершнинг ёзишича, Исроил Ғазога қуруқлик операциясини бошлашдан аввал ҳудуддаги ҲАМАС ерости йўллари тизимини сув билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Сеймур Хершнинг АҚШ юқори доираларидаги манбаларига таяниб берган хабарига кўра, Исроил Ғазога қуруқлик операциясини бошлашдан аввал ҲАМАС фойдаланадиган ерости йўлларини сув билан тўлдирмоқчи. Шундан кейингина қуруқлик орқали ҳужум бошланиши мумкин.

Херш Исроилнинг режалари ҳақида гапирар экан, мамлакат Ғазони вайронага айлантиришни ўйлаётгани, бу эса ҲАМАС томонидан гаровга олинган исроилликлар ҳақида қайғурилмаётганини англатишини даъво қилган. Унга кўра, ҳужум аввалида Ғазо катта бомбардимонлар остида қолади ва шундан сўнггина, ҳарбийлар бу ҳудудга киради.

Херш аввалроқ Исроил Ғазони «Херосимага айлантирмоқчи» экани ҳақида ҳам айтганди. У Исроил буни амала ошириш учун 30-35 метр чуқурликка туша оладиган Американинг бошқариладиган бомбаларидан фойдаланмоқчи экани, шу орқали ҲАМАСнинг снаряд ишлаб чиқарадиган ерости иншоотларини йўқ қилиш режалаштирилганини таъкидлаган.

Маълумот учун, бундан ўн йиллар аввал ҲАМАСнинг ерости йўллари орқали ИШИД жангарилари Мисрга кириб борган ва Синай яриморолида терактлар уюштирганди. Миср ҳукумати бунга жавобан, ҲАМАС тунелларини бомбардимон қилиш билан бир қаторда уларни канализация ва Ўрта Ер денгизи сувлари билан тўлдирган эди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 201
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 398
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 449
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322