11:43 | 06.11.23 857

Исроил қўшинлари Ғазони тўлиқ қуршаб олди

Улар секторни икки қисмга ажратиб, блокада қилишни давом эттиришяпти.

Хориж манбаларининг хабар беришича, Исроил армиясининг денгиз флоти контрадмирали Даниел Ҳагари Ғазога уюштирилган ҳужумлар юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат қўшинлари блокада қилинаётган секторни иккига бўлиб, шаҳарни тўлиқ қуршаб олганлигини айтган.

Фото: Даниел Ҳагари

«Биз секторни иккига ажратдик. Эндиликда Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмлари мавжуд» деган Даниел Ҳагари.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил армияси қўшинлари Ғазо шимолида яшовчи фаластинлик тинч аҳолининг мамлакат жанубига кўчиб ўтишига рухсат беришади.

Бундан ташқари, Ғазога қилинган ҳужумлар ҳақида матбуот анжуманида берилган саволга Ҳагарий, Исроил кучларининг айни пайтда секторга кенг кўламли ҳужумлар уюштираётганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 270 кишига ортиб, 9770 нафарга етган. Можаро авж олганидан буён ҳалок бўлган қурбонлар орасида 4800 нафар бола ва 2550 нафар аёл бор.

Бундан ташқари, ушбу тўқнашувларда 24 мингдан ортиқ Ғазо аҳолиси яраланган. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги оммавий бомбардимонлари ҳамда эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда. Исроилдаги қурбонлар сони эса 1500 нафардан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фазодаги ракетани уриб тушириб, тарихда илк марта коинотдаги урушни бошлаб берганди. Бундан ташқари, Исроил вазирларидан бири Ғазога атом бомбаси ташлашни таклиф қилгани ҳақда хабар берилганди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 40
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 385
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845