10:34 | 22.10.23 1740

Исроил Суриядаги иккита аэропортга зарба берди

Зарба оқибатида иккала аэропорт ҳам фаолиятини тўхтатган.

Исроил қуролли кучлари Суриядаги Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларининг учиш-қўниш йўлакларига ракета зарбаларини берди. Бу ҳақда Сурия армиясидаги манбасига таяниб SANA нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳужум бугун, маҳаллий вақт билан соат 05:25 да содир бўлган.

«Бугун эрталаб, тахминан соат 05:25 да душман Исроил бир вақтнинг ўзида Ўрта Ер денгизи ғарбидаги Латакиядан ҳамда босиб олинган Голан ҳудудидан ракета билан ҳаво ҳужумини амалга ошириб, Дамашқ ва Ҳалаб халқаро аэропортларига зарба берди. Иккала аэропортнинг учиш-қўниш йўлакларига зарба берилиши уларнинг ишдан чиқишига олиб келди», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторидаги баптист шифохонасига зарба берилиши оқибатида 800 дан ортиқ одам, асосан аёллар ва болалардан иборат ракеталардан бошпана топиш учун касалхонага яширинган аҳоли ҳалок бўлганди. Ҳаво ҳужумини ҳеч бир тараф зиммасига олмади. Фаластин томони бунда Исроилни айблаган бўлса, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху шифохонага берилган зарба «Исломий жиҳод» террорчи гуруҳининг носоз ракетаси эканини айтди. Халқаро ҳамжамият, хусусан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам шифохонага қилинган ҳужумни кескин қоралади.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 198
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 1018
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 330
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 495
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1058
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1216