22:50 | 05.11.23 986

Исроил вазирларидан бири Ғазога атом бомбаси ташлашни таклиф қилди

Бош вазир Нетаньяху эса уни лавозимидан озод этган.

Хориж манбаларининг маълум қилишича, Исроилнинг ўта ўнгчи вазирларидан бири бўлган Амичай Элияху ўзининг радиога берган интервьюсида Ғазо секторига ядровий зарба бериш «ажойиб бир имконият» эканлигини айтган. Шунингдек, у сектор аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилишига қарши чиққан. Унинг сўзлари, мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху томонидан қаттиқ қораланган.

Фото: The Times of Israel

Вазирнинг гаплари Исроилда кенг танқидларга сабаб бўлган. Бош вазир Нетаняху Элияхунинг таклифини танқид қилиб, уни вазирлар маҳкамаси йиғилишларида қатнашишдан номаълум муддатга маҳрум қилган.

Элияхуни Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид ҳам танқид қилиб, вазирнинг бу гапларини «тентакона ва ақлдан озган», вазирнинг ўзини эса экстремист деб атаган.

«У асирларнинг оилаларини, бутун бир жамиятимизни ҳақорат қилди ва халқаро ишончимизга путур етказди» деган Лапид.

Танқидлардан сўнг, Элияху уни нотўғри тушунишганини таъкидлаган.

«Биз терроризмга қарши кучли ва номутаносиб жавоб беришимиз керак. Бу эса нацистлар ва уларнинг тарафдорларига терроризм фойдасиз эканлигини тушунтириб беради. Бу демократик мамлакатлар террорга қарши тура оладиган ягона формуладир» деган у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фазодаги ракетани уриб тушириши билан тарихда илк марта коинотдаги урушни бошлаб берганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 245
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 386
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 428
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 226
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 335