10:29 | 28.10.23

                       

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага вақтинча келмай туриш сўралди

Шунингдек, элчихона фуқаролардан ўзларини эҳтиёт қилишни сўраган.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан мамлакатдаги мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолатда мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Элчихона ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб фуқароларга шахсий хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия қилган.

Шу билан бирга, заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрмасликка чақирган. Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралган.

«Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг!», дейилган мурожаатда.

Шунингдек элчихона фуқароларга консуллик бўлими ишонч телефонларини қолдирган:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: 972 54 485 1397

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, 27 октябр куни Исроил Ғазога сувдан, ҳаводан ва қуруқликдан кенг кўламли ҳужумни бошлаган.

Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон аҳолини Исроилга қарши митингга чорлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: