18:05 | 16.01.24

                       

Истанбул Модерннинг янги биноси «Мўъжиза асарлар» рўйхатидан жой олди

Бино Туркиянинг Галатапортдаги биринчи замонавий ва замонасига уйғун санъат музейи ҳисобланади.

Истанбул Модерннинг янги биноси 100 йилдан ортиқ вақтдан бери нашр этилган, дунёнинг етакчи архитектура ва дизайн журналларидан бири Architectural Digest томонидан аниқланган «2024 йилнинг мўъжиза асарлари» рўйхатига киритилган.

Architectural Digest томонидан ҳар йили эълон қилинган ва «Мўъжиза асарлар» (Wоrks of Wonder) рўйхати сифатида ҳам танилган 2024 WоW Рўйхати’дан ўрин олган Истанбул Модерннинг янги биносининг саноат ва замонавий дизайни мақтовга сазовор ҳисобланади.

Истанбул Модерннинг янги музей биносини ҳам ўз ичига олган ушбу рўйхатга очилиши билан донг таратган ва дунёдаги энг катта ЛED глобус сифатида таърифланган Лас-Вегасдаги «Сфера», Мадриддаги Қироллик коллекциялари галереяси ҳамда Хиросимадаги Симосе санъат музейи билан бутун дунёдан жами 18 та ажойиб бинолар киритилган.

Туркиянинг Галатапортдаги биринчи замонавий ва замонасига уйғун санъат музейи бўлган Истанбул Модерннинг янги биноси, музейнинг асосчиси Эжзажибаши Груп ва унинг бош ҳомийси Доғуш Груп-Билгили Ҳолдингнинг биргаликдаги ҳиссаси билан қурилган.

Истанбул Модерн янги биносининг лойиҳаси бутун дунё бўйлаб машҳур маданият ва санъат муассасалари ҳамда музейлари архитектурасида таниқли Рензо Пиано бошчилигидаги жамоа томонидан ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: