12:03 | 10.11.23

                       

Италия президенти қизи билан «Янги Ўзбекистон» боғига борди

Сержо Маттарелла боғдаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Бугун, 10 ноябр куни Италия президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла мамлакатдаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрган. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби
Фото: Бош вазир матбуот котиби
Фото: Бош вазир матбуот котиби

Уларга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилган. Ташриф чоғида президент боғдаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйган.

Фото: Бош вазир матбуот котиби
Фото: Бош вазир матбуот котиби
Фото: Бош вазир матбуот котиби

Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ва композициясининг мазмун-моҳияти ҳамда хусусиятлари билан батафсил таништирилган.

Фото: Бош вазир матбуот котиби
Фото: Бош вазир матбуот котиби

Ўзбекистоннинг уч минг йиллик тарихининг энг муҳим воқеаларини ўзида жамлаган мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Италия президенти қизининг ҳамроҳлигида Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан ташриф буюргани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: