Италия президенти ва мамлакат биринчи хоними Кўксаройда тантанали кутиб олинди
Сержо Маттарелла ва унинг қизини Шавкат Мирзиёев ҳамда Зироат Мирзиёева қарши олди.
10 ноябр куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.





Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган ҳолда Италия президенти ва унинг қизи – мамлакат биринчи ледисини Ўзбекистон Президенти ва рафиқаси самимий билан қарши олган.



Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этган.



Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.



Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Италия президенти Ўзбекистонга келгани ҳамда Сержо Маттарелла қизи билан «Янги Ўзбекистон» боғига боргани хабар қилинганди.