23:06 | 09.11.23
Аввалроқ, Президент Мирзиёев таклифи билан Сержо Маттарелланинг мамлакатга ташрифи режалаштирилгани айтилганди.
Бош вазир матбуот котибининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 9 ноябр куни Италия Республикаси президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Шундан сўнг, президент Маттарелла ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия президенти Ўзбекистонга келиши ва Турин политехника университетига ташриф буюриб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини баҳолаши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: