14:50 | 06.11.23

                       

Италия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Маттарелла Турин политехника университетига ташриф буюриб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини баҳолаши режалаштирилган.

Италия президенти Сержио Маттарелла мамлакатнинг Осиёдаги истиқболини мустаҳкамлаш ва ҳозирги халқаро панорамада катта стратегик аҳамиятга эга икки давлат билан ҳамкорлик қилиш мақсадида 7 ноябр куни икки томонлама миссиясини бажариш учун Жанубий Корея ва Ўзбекистонга жўнаб кетади, дея хабар берди Nova News.

Фото: Telegram

Президентга унинг қизи Лаура ҳамда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Эдмондо Cириелли ҳамроҳлик қилади.

Миссия 7 ноябр куни Сеулдан расман бошланади ва 9 ноябр куни Тегу шаҳрида тўхташ билан якунланади.

Ўша куни Маттарелла Ўзбекистонга жўнаб кетади.

Президентнинг ташрифи 2022 йилнинг июн ойида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги битим ҳамда Италия ва Марказий Осиёнинг бешта давлати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ўртасидаги маслаҳатлашув механизми доирасида Рим билан муносабатларни изчил мустаҳкамлаб бораётган Ўзбекистон томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик Италия учун, айниқса, мамлакатнинг Европа ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Россия ва Хитой каби йирик минтақавий давлатлар ўртасидаги тарихий алоқа ҳудудида жойлашган стратегик мавқеини ҳисобга олган ҳолда алоҳида аҳамиятга эга.

Италия ва Ўзбекистон, шунингдек, сармояларни ҳимоя қилиш ва илмий-маданий ҳамкорлик бўйича қатор музокараларда иштирок этмоқда. Уларнинг натижаси 10 ноябр куни Маттарелла Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда баҳоланади.

Шу куни президент Турин Политехника университетига тўхташи белгиланган.

Бу унга университетлар алмашинувини сарҳисоб қилиш ҳамда иқтисодий ва технологик соҳалардаги ривожланиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини баҳолаш имконини беради.

Ташриф 11 ноябр куни Италия археологик миссияси билан иштирок этаётган Самарқанд шаҳрида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Франция президенти Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: