12:53 | 12.11.23 1111

Италияда циркдан қочган шер олти соат давомида шаҳарни «сайр қилди» — видео

Маҳаллий аҳолидан уйларидан чиқмаслик сўралган.

Италия пойтахти Римдан 60 километр узоқликдаги Ладисполи шаҳрида циркдан қочган шер қарийб етти соат деганда ушланди. La Repubblica нашрига кўра, Кимба лақабли кекса шер 11 ноябр куни цирк ишчилари очиқ қолдирган қафасдан чиқиб кетган.


Йиртқич шаҳар кўчалари бўйлаб кезган, маҳаллий аҳолидан эса уйларидан ташқарига чиқмай туриш сўралган. Ижтимоий тармоқларда шернинг шаҳарда уйлар ва машиналар орасида айланиб юргани акс этган видеолар пайдо бўлди. Уни қидириш ва қўлга олиш учун вертолёт ва тунги кўриш мосламаларидан фойдаланилган.

Арслон маҳаллий вақт билан соат 15:00 да биринчи марта қўлга олинган, аммо у яна қочиб кетган. 20:30 да эса ниҳоят махсус тинчлантирувчи воситалар ёрдамида ушланиб, 22:00 да полиция томонидан олиб кетилган.

Мазкур воқеа ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга қарши фаолларнинг танқидларига сабаб бўлди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 95
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 405
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 854