9:38 | 29.11.23
Диагностика натижалари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятига ҳеч қандай ҳуқуқий ва молиявий таъсир кўрсатмайди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилнинг 4-15 декабр кунлари мактабларда фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчиларнинг билим ва кўникмалари онлайн диагностикадан ўтказилишини маълум қилди. Бунда ўқитувчилар ўзларига қулай жой ва белгиланган вақтда диагностикага доир топшириқларни onlinedu.uz платформаси орқали бажаришлари мумкин бўлади.
Диагностика натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжлари аниқланиб, улар табақалашган таълим дастурлари асосида касбий эҳтиёжига мос малака ошириш курсларига жалб қилинади.
Вазирликка кўра, диагностика натижалари ҳеч нарсага таъсир қилмайди ва фақатгина касбий эҳтиёжларни аниқлашга қаратилган.
«Қайд этиш жоизки, диагностика жараёнлари касбий эҳтиёжларни аниқлашга қаратилган бўлиб, унинг натижалари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятига ҳеч қандай ҳуқуқий ва молиявий таъсир кўрсатмайди» дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб, юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар онлайн (масофавий) таълим шаклидаги малака ошириш курсларига жалб этилади, паст натижа кўрсатган ўқитувчилар оффлайн (анъанавий) шаклдаги малака ошириш курсларига юборилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: