14:38 | 30.08.23 957

«Ғиждувон шашлик» Бухорода географик кўрсаткич сифатида патентланган ягона гувоҳномага эга бўлди

Ҳокимликка гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, «Ғиждувон шашлик» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунига кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади ва бунда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги эса, географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Бухоро вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 24 август куни «Ғиждувон шашлик» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фото: Адлия вазирлиги

Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳноманинг эгаси Ғиждувон туман ҳокимлиги ҳисобланади. Ҳокимликка гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Фото: Адлия вазирлиги

Мазкур географик кўрсаткич гувоҳномаси вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Б. томонидан давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами тадбирлари доирасида, Ғиждувон туман ҳокими Ш.Ашуровга тантанали равишда топширилди.

Қўшимча маълумот: муайян товарнинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча мажбуриятларни юкламайди, географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ғиждувон туманининг амалдаги ҳокими Шерзод Ашуров 2021 йилнинг август ойида туман ҳокими этиб тайинланган. Ашуров ҳокимлик лавозимига келишдан олдин Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат кўрсатган.


Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 341
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 940
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1066
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1383
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1138
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 643