12:45 | 20.02.24

                       

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ижтимоий ҳимоя соҳасида вилоят ҳокимлари билан ҳамкорлик қилади

Давлат раҳбари ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя соҳасида вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилишни топширди. Қолаверса, маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя соҳасида вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари маҳаллада ўтказаётган қабуллар ҳам ўзгариши кераклиги, қабулларда маҳалла «еттилиги» кўтарган энг оғир масалаларнинг ечими бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди. Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди. Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: